Тўлиқ номи: «Челси» футбол клуби
Лақаби: «Аристократлар»
Ташкил этилган куни: 1905 йил 10 март
Стадион: «Стемфорд Бриж», Лондон
Сиғими: 41 837
Клуб эгаси: Роман Абрамович
Президент: Брюс Бак
«Челси» футбол клуби - Англия пойтахти Лондон шаҳри клуби ҳисобланади. 1905 йилда ташкил қилинган. Ўз тарихидаги ўйинларини асосан мамлакат юқори дивизионида ўтказган. 1992 йилги АПЛ ташкил қилинишида муҳим роллардан бирини ўйнаган. «Челси» 5 маротаба Англия чемпионлигини қўлга киритган. 7 марта футбол ассоcиаcияси кубоги соҳиби, 5 маротаба Лига кубоги соҳибига айланган. Шунингдек, Эвропа майдонларида Чемпионлар Лигаси, УЕФА Кубок эгалари кубоги, Эвропа Лигаси ва УЕФА суперкубоги каби совринларни қўлга киритган.
«Челси» футбол тарихида бир вақтнинг ўзида иккита асосий Эврокубокни ўзида ушлаб турган ягона клуб ҳисобланади.
Номи «Челси» эканлигига қарамай, клуб қўшни Фулем ҳудудида жойлашган. Клубнинг уй стадиони «Стемфорд Бриж» эса 1877 йилда очилган. Ўз бағрига 41 837 томошабинни сиғдира оладиган арена Англияда сиғими бўйича 9-ўринда туради.
2003 йилнинг 2 июлида россиялик бизнесмен Роман Абрамович клубни сотиб олган.
Бугунги кунда «Челси» энг кўп даромад топиш бўйича дунёда 7-ўринда туради. «Форбес» журнали клуб нархини 1,37 миллиард долларга баҳолаган.
Жамоанинг асосий либоси кўк рангларда. 1960 йиллардан бери мана шу услубдаги либосларда тўп тепади.
Клуб логотипи бир неча маротаба ўзгарган. Улардан энг сўнгиси, яни ҳозиргиси 2005 йилда яратилган.
Клуб мухлислар орасида тезда ҳурмат қозона олди. Лекин, ташкил қилинганидан сўнг 50 йил ичида бирорта соврин қўлга кирита олмаган. Жамоанинг дастлабки муваффақияти 1915 йилга тўғри келади. Ўшанда «Челси» Англия Кубоги финал баҳсида иштирок этганди. Шунингдек, 1911, 1920, 1932, 1950 ва 1952 йилларда ярим финал ўйинларида қатнашган.
Жамоани илк маротаба Тед Дрейк чемпионлик сари этаклаб борган. Ўшанда 1954\55 йилги мавсум эди.
Янги тарих
2003 йилнинг 2 июнида Кей Бейтс «Челси»ни 140 миллион фунт эвазига Роман Абрамовичга сотган. Айнан шундан сўнг «аристократлар» дунёдаги суперклублар ичига кириб олдилар. Клубга россиялик хўжайин келганидан сўнг 100 миллион фунт янги футболчилар ҳаридига сарфланади. Бироқ, клуб бош мураббийи Клаудио Ранери жамоа билан совринлар қўлга кирита олмайди. Унинг ўрнига эса ушбу лавозимга португалиялик Жозе Моурино келади. «Челси» Моурино қўл остида ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қила олган бешинчи жамоага айланади. Кейин эса футбол ассоcиаcияси кубоги (2007), Футбол лигаси кубоги (2005, 2007) қўлга киритилади.
2007 йилнинг 20 сентябрида эса клуб Моурино билан келишувни бекор қилган. Ундан сўнг жамоага Аврам Грант бош мураббий этиб тайинланади. «Аристократлар» исроиллик мураббий билан бирга АПЛда иккинчи ўринни қўлга киритадилар. Чемпионлар Лигасида эса 2008 йили финалгача этиб борганлар. Ўшанда жамоа Москвада бўлиб ўтган финалда «Манчестер Юнайтед»га пеналтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйганди. Ўша мавсумни муваффақиятсиз ҳисоблаган клуб раҳбарияти Грантга ҳам чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган.
2008 йилнинг 12 июнида клуб Луис Фелипе Сколарини бош мураббий сифатида оммага таништирди. Бироқ, унинг омадсиз натижалари ҳам раҳбариятга мақул келмайди ва бразилиялик мураббий 2009 йилнинг феврал ойида истефога чиқарилади. Жамоани мавсум охиригача Гус Хиддинк бошқариб бориши келишиб олинади. Ўшанда жамоа голландиялик мураббий қўл остида ЭЧЛ ярим финалида иштирок этган, Англия футбол ассоcиаcияси кубоги соҳибига айланган.
2009 йилнинг 1 июнида эса бош мураббийлик лавозимини италиялик Карло Анчелотти эгаллайди. Мураббий клубдаги дастлабки йилидаёқ олтин дубл қайд этишга муваффақ бўлган. Ўшанда клуб Премер-Лига ва футбол ассоcиаcияси кубоги мусобақаларида бош совринларни қўлга киритган.
Ундан кейинги мавсум эса Анчелотти бошчилигидаги «Челси» учун бутунлай омадсиз ўтди. Жамоа мураббий билан умуман соврин юта олмади. Оқибатда эса 2011 йилнинг 22 май куни Анчелоттига ҳам чиқиш эшиклари кўрсатиб қўйилди.
2011 йилнинг 22 июнида жамоа бошқарувига португалиялик мураббий Андре Виллаш-Боаш келади. Мураббий билан уч йилга шартнома имзоланган. Аммо, мураббийнинг «Челси»даги ишлари умуман юришмаган ва унга 15 миллион эвро конпенсаcия пули тўлаб берилган ҳолда жавоб бериб юборилади. Унинг ўрнига эса вақтинчалик «шох вазифасини бажариш» учун ўз вақтида футболчи сифатида «Челси»да ўйнаган Роберто Ди Маттео таклиф қилинади. «Аристократлар» унинг қўл остида илк маротаба Эвропа Чемпионлар Лигаси бош совринини қўлга киритганлар. Ўшанда клуб Мюнхенда бўлиб ўтган финалда мезбон «Бавария»ни пеналтилар сериясида мағлубиятга учратганди.
Бироқ, навбатдаги мавсумда қайд этилган муваффақиятсизликлар Роберто ди Маттеонинг ҳам ишдан бўшашига сабаб бўлади. Унинг ўрнига эса Рафаел Бенитес клубни бошқариб туради.
2013 йилнинг 3 июн куни эса «Челси»га яна Жозе Моурино бош мураббий этиб тайинланади. «Беназир» қайтганидан сўнг илк мавсумидаёқ жамоани чемпионлик сари этаклаб борган.
2015 йилнинг 17 декабрида эса «Челси» 16 та ўйиндан сўнг АПЛ турнир жадвалида 16-ўринни эгаллаб турган бир вақтда, ўзаро келишувга биноан келишув бекор қилинди. Унинг ўрнига эса клубга вақтинчалик яна Гус Хиддинк бош мураббий этиб тайинланган.
Бошқалар